Яқин кунларда шаҳар кўчаларида СССРдан қолган буюм ва расмлар ҳамда ўша машҳур «Спасибо деду за победу» фразаси кўпайиб қолди. Баъзи бир нашрларда эса бу ҳол "СССР даврига қайтаяпмизми?" деган маънода ҳам мақолалар жойлашди. Ҳамманинг фикри ўзи учун тўғри. Лекин, бу ҳол менингча ватанпарварлик ҳиссининг ҳалқимиз орасида жўш ураётганлигидандир, балки, қайдам. 9-май "Ҳотира ва қадрлаш" кунига яқин бунга ўхшаш тарғиботлар кўпаяди яна. Аммо у пайт ҳеч ким бунга жиддий эътибор бермайди.
Ассалому алейкум. Қадрли Ватандошлар! Мен, Маҳаммадиев Отамурод эркин блоггерман. Хозирги кунда юқори суратларда ўсиб бораётган ўргимчак тўрида ҳамма ўз манфаатини ўйлаб иш юритади. Кимдур таниш орттиришга қизиқади, кимдур эса керакли маълумотларни олишга интилади ва яна кимдур иш юзасидан интернетга боғланади. Аммао шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим жоизки ёвуз ниятли кишилар ҳам йўқ эмас. Масалан, содда ва ишонувчан ҳалқимиздан фойдаланаётганлар ҳам аслида кўпчиликни ташкил этади. Ҳа, ҳа, айнан ўзбек ҳалқидан. Буларни санаб ўтишим керак ва буни ўзларига ҳам жўнатганман. Булар кимлар "Озодлик радиоси", "ББСўзбек", "Америка овози" ва бошқалар. "Озодликни" олайлик, Прагада ўтирган жамоа нега Ўзбекистонга келиб ўз иш фаолиятини юритмайди? Нега улар кўп ҳолларда Ўзбекистонга қарши бўлган мақолалар ёзишади? Камчиликни ёзади-ю, ютуқларга келганда оқсайди? Нега улар биздан фойдаланишади? Яни фақат биз жўнатганлар билан чекланади? САБАБ, улар Ватангадола