Яқин кунларда шаҳар кўчаларида СССРдан қолган буюм ва расмлар ҳамда ўша машҳур «Спасибо деду за победу» фразаси кўпайиб қолди. Баъзи бир нашрларда эса бу ҳол "СССР даврига қайтаяпмизми?" деган маънода ҳам мақолалар жойлашди. Ҳамманинг фикри ўзи учун тўғри. Лекин, бу ҳол менингча ватанпарварлик ҳиссининг ҳалқимиз орасида жўш ураётганлигидандир, балки, қайдам. 9-май "Ҳотира ва қадрлаш" кунига яқин бунга ўхшаш тарғиботлар кўпаяди яна. Аммо у пайт ҳеч ким бунга жиддий эътибор бермайди.